Фото: gagadget.com
Instagram да ҳозирда асосан Youtube да ўз роликларини жойлаштираётган блоггерлар эътиборини ўз платформасига жалб этиш устида ишлашмоқда. Бунинг учун жойлаштирилаётган видеоларнинг максимал давомийлигини бирйўла 60 маротабага ошириш ҳақида ўйлашмоқда.
Нималар режалаштирилмоқда
The Wall Street Journal даги манбаларнинг ишонтиришича, Instagram жамоаси фойдаланувчиларга 60 дақиқагача давомийликка эга роликларни жойлаштиришга рухсат беришни режалаштирмоқда. Ҳозирда чеклов 1 дақиқани ташкил этади, "ҳикоялар"да эса фақат 15 сонияли видеоларни жойлаштириш мумкин.
"Instagram контент чоп этувчилар ва яратувчилар билан қатор учрашувлар ўтказди, бу учрашувларда ўз платформаси учун йирик видеолар формати муҳокама этилди" - деб ёзмоқда WSJ.
Нашр суҳбатдошларининг аниқлаштиришларича, янгилик, биринчи навбатда "ҳикоялар"даги вертикал роликларга тегишли бўлади.
Ҳозирча бу савол фақат муҳокама этилмоқда, шу сабабли, компанияда ўз режаларини ўзгартиришлари ҳам мумкин. Instagram бу маълумотни ҳозирча ҳеч қандай изоҳламаяпти.
gagadget.com сайтидан таржима қилинди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий