![]() |
| Фото: gagadget.com |
Кореялик гигант LG ўралувчан экран ва смартфон функциясига эга ноодатий электрон перони патентлади.
Стилус-смартфон
Патент суратларига қараганда, смарт-стилус бир эмас, бира-йўла иккита дисплейга эга. Биринчи, юқорида айтиб ўтилган ўралувчан экран аксессуардан чиқиб келади, иккинчи митти экран эса корпусда жойлашган. Унинг вазифасига иловалар ёрлиқлари, қабул қилинган SMS лар, эслатмалар, қўнғироқлар ва бошқаларни кўрсатиш киради. Ўралувчан экран ўлчами бўйича смартфонлар диагоналига яқин келади, махсус тугма орқали эса корпусдан чиқарилади ёки қайта киритилади. Шай ҳолатидаги дисплейли смарт-ручка мазмунан мобил телефон ва унинг тўлиқ функциялари ўрнини босади.
![]() |
| Фото: gagadget.com |
Гаджетда гироскоп, компас, яқинлашиш ва босим датчиклари, нигоҳни кузатиш датчиклари ва камера ўрнатилган. Энг талабчанлар учун, ҳаттоки, бармоқ изи сканери, динамик ва микрофон ҳам бор.
![]() |
| Фото: gagadget.com |
Бундан ташқари, стилус-смартфонни смартфонга улаш ва тўлиқ электрон перо сифатидан фойдаланиш мумкин. Масалан, перо ёрдамида қоғозга ёзиш, ёзилган ёзув эса гаджет экранида акс этиши ва сақланиши мумкин.
![]() |
| Фото: gagadget.com |
LG смарт-пероси ҳозирча фақат патент ва эҳтимолки, шунчаки қизиқ режалигича қолиб кетиши мумкин. Компаниянинг бу гаджет билан яқин орадаги ишлари бўйича ҳали маълумот йўқ.
gagadget.com сайтидан таржима қилинди.




Комментариев нет:
Отправить комментарий