![]() |
| Фото: gagadget.com |
WhatsApp мессенджери ўз иловасининг охирги талқинида янги Broadcast Only функциясини фойдаланишга киритди. У гуруҳ чатларини Telegram даги каби каналларга айлантиради.
Бу қандай ишлайди
Бу функцияни фаоллаштириб, сиз администраторлардан ташқари гуруҳнинг барча аъзоларига хабар жўнатиш имкониятини таъқиқлаб қўясиз. Буни бир неча кликлар орқали бажариш мумкин: Гуруҳ ҳақида маълумот — Гуруҳ созламалари — Хабарлар жўнатиш — Фақат администраторлар.
Бироқ WhatsApp ва Telegram да фойдаланувчиларни идентификациялаш турлича бўлади. WhatsApp гуруҳ аъзоларидан телефон рақамларини сўрайди ва уни бошқа суҳбатдошлар учун кўрсатади, Telegram эса фақат исмни кўрсатади.
Бу нега керак
Бунақа каналлардан талабалар, ота-оналар, муаллимлар, давлат хизматчилари, нотижорат ташкилотлар, табиий офатлар вақтида қутқарувчилар ва бошқалар фойдаланишлари мумкин.
"Фойдаланувчилар муҳим маълумотларни олиш учун аллақачон гуруҳлардан фойдаланмоқдалар — масалан, муаллимлар ўқувчиларнинг ота-оналарига ўқув жараёни ҳақида янгиликларни юборадилар, нотижорат ташкилотлар ва ҳудудий марказлар ўз фаолияти ҳақида хабар берадилар. Янги функция билан буни амалга ошириш осонроқ бўлади", - дея тушунтирдилар WhatsApp дагилар.
gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий