понедельник, 5 июля 2021 г.

Google фойдаланувчининг тиббий картасини алмаштириши мумкин бўлган Health дастури устида ишламоқда

Фото: gagadget.com

Таниқли инсайдер Ишан Агарвал (Ishan Agarwal) Google томонидан ишлаб чиқилган янги илова - Health ҳақида батафсил маълумот берди.

У нима?

Мантиқан, бу смартфондаги тиббий карта. Google Health фойдаланувчиларга тиббий қайдларни интеграциялашга ва уларни оила аъзолари ёки дўстларига баҳам кўришга имкон беради.

Фото: gagadget.com

Инсайдер томонидан олинган скриншотлардаги дастур тавсифида «Шифокорларга ташриф, лаборатория текширувлари ва бошқа нарсалар ҳақида маълумот тўплаш орқали соғлиғингиз ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлинг. Онлайн аккаунтларингизни тиббий ёрдам олган жойларингиз билан боғлашдан бошланг », - дейилади.

Фото: gagadget.com

Аммо Ишаннинг таъкидлашича, дастур синов босқичида бўлса ҳам, охир-оқибат ишга тушириладими ёки йўқми ҳали аниқ эмас. Агар шундай бўладиган бўлса, илова аввал Android учун мавжуд бўлади ва iOS версияси кейинроқ чиқади.

Айтганча, Google Health Google Fit-дан алоҳида ишлайди.

gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Мазкур блогнинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий