![]() |
| Фото: gagadget.com |
Instagram жамоаси ўз аудиториясининг юқори суръатларда ўсганлиги ҳақида ҳисобот берди: ҳозирда илованинг фаол фойдаланувчилари сони бир ойда 1 миллиарддан кўпроқни ташкил этмоқда.
"Бу ақл бовар қилмас натижа, бу қачондир содир бўлади деб ўйламаган эдик", - дея тан олади Instagram асосчиларидан бири ва генерал директори Кевин Систром
Instagram рақамларда
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқ 2010 йилнинг октябрида ишга туширилган. Бир неча йилдан сўнг, мазкур хизматни Facebook 1 миллиард долларга харид қилган.
2015 йилда Instagram аудиторияси 400 миллион фойдаланувчини ташкил этган, 2016 йил охирида эса - 600 миллионта. Ўтган йилнинг сентябрида иловадан 800 миллион фойдаланувчи фойдаланар эди. Шу тариқа, бир йилдан кам муддат ичида фотохизмат яна 200 миллионта фойдаланувчини жалб этди.
Facebook нинг ойлик аудиторияси 2,2 миллиард кишини ташкил этади.
Instagram га Facebook мобил рекламалардан жами даромадининг 28,2% и тўғри келади.
Шунингдек, Instagram муаллифлари янги IGTV ижтимоий тармоғини тақдим этганликларини эслатиб ўтамиз. Видеохизмат кўриниш жиҳатидан Instagram га ўхшаш яратилган ва 1 соатгача давомийликдаги видеороликларни жойлаштириш имконини беради.
gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий