среда, 20 июня 2018 г.

Galaxy Tab S4 планшети иккита рангли талқинда чиқади

Galaxy Tab S4 планшети иккита рангли талқинда чиқади
Фото: gagadget.com

SamMobile профил ресурси янги Samsung Galaxy Tab S4 топ планшетининг ранглари борасидаги маълумотлар билан бўлишди.

Нималарни маълум қилишди

Сизиб чиққан ахборотга кўра, ноодатий рангларни кутмаслик керак. Улар бор-йўғи иккита: қора ва кулранг. Бундан ташқари, SamMobile қўшимча қилишича, арзонроқ бўлган Galaxy Tab A 10.1 (2018) ҳам худди шу рангларга эга бўлади.

Хусусиятлари

Миш-мишларга қараганда, Galaxy Tab S4 10.5-дюймли Super AMOLED дисплейга, Adreno 530 графикали ўтган йилги Snapdragon 835 чипига, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотирага, 6000 мАс ли батареяга ва 12 Мп.ли камерага эга бўлади. Ўзига хос хусусиятлардан, янгиликда AKG стереодинамиклари, NFC-чип, USB Type-C порти ҳамда чехол-клавиатурани ва S-Pen стилусини қўллаб-қувватлаш бўлади.

Қачон кутиш керак

Янги планшетни Gear S4 "ақлли" соатлари билан бирга август охирида тақдим этишлари эҳтимоли кўпроқ.

gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий