суббота, 30 июня 2018 г.

Instagram ўз иловасининг "енгиллашган" талқинини намойиш этди

Instagram ўз иловасининг "енгиллашган" талқинини намойиш этди.
Фото: gagadget.com

Instagram ижтимоий тармоғи ишлаб чиқувчилари Android-қурилмалар учун ўз иловаларининг "енгиллашган" талқинини ишлаб чиқдилар.

Нималар маълум

Instagram Lite ривожланаётган мамлакатларнинг чекланган интернет ва чекланган телефон хотирасига эга фойдаланувчилари учун мўлжалланган. Янги илова атиги 537 КБ ҳажмга эга, одатий Instagram эса 35 МБ.

Instagram ўз иловасининг "енгиллашган" талқинини намойиш этди
Фото: gagadget.com

Instagram ўз иловасининг "енгиллашган" талқинини намойиш этди
Фото: gagadget.com

Instagram ўз иловасининг "енгиллашган" талқинини намойиш этди
Фото: gagadget.com

Lite-талқинда барча одатий амалларни бажарса бўлади: фотосуратлар ва ҳикояларни кўриш, постларни юклаш ва таҳрирлаш. Фақат унда IGTV ва фойдаланувчилар билан ёзишиш имконияти йўқ. Аммо ишлаб чиқувчилар келгуси янгиланишларда чатни қўшишга ваъда бердилар.

Instagram Lite ўз турига кўра ягона эмас. Шунга ўхшаш иловалар, шунингдек, Facebook ва Google да ҳам бор.

Қачон кутилмоқда

Илова, аллақачон, Google Play дўконида пайдо бўлди, фақат ҳозирча чекланган сондаги мамлакатлар учун. Яқин вақт ичида рўйхатни кенгайтириш ваъда қилинмоқда.

gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий