![]() |
| Фото: gagadget.com |
Хитойнинг 21st Century Business Herald ресурси 2018 йилда iPhone нинг икки SIM-картали модели чиқиши ҳақида хабар берди.
Нималар хабар қилинди
Манбанинг сўзларига кўра, янги икки SIM-картали iPhone 2018 Хитойда аниқ пайдо бўлади. Аммо бу модел халқаро ёки АҚШ бозори учун бўлиши ҳали номаълум. Ҳар иккала слот 4G LTE тармоқларида ишлаш учун яратилган, интернет ёки қўнғироқлар учун картани одатий қилиб танлаш мумкин бўлади.
![]() |
| Фото: gagadget.com |
Миш-мишлар, шунингдек, хабар беришича, иккинчи слот фақат SIM-карта учун тайёрланган ва икки SIM-картали Android-қурилмалардаги каби microSD хотира картасини қўллаб-қувватламайди. Янги икки SIM-картали iPhone йил охиригача савдога чиқади, аммо унинг нархи ва аниқ чиқиш санаси ҳали маълум эмас.
gagadget.com сайтидан таржима қилинди.


Комментариев нет:
Отправить комментарий