![]() |
| Фото: gagadget.com |
Facebook ижтимоий тармоғи ишида яна хатолик юз берди, натижада рухсат берувчи созламалар ўзгариб кетди.
Нима юз берди
29 майдан 5 июнгача Facebook кимларнингдир "қора рўйхат"ларида турган фойдаланувчиларни хатолик туфайли "кечирди". Эслатиб ўтамиз, бу фойдаланувчилар саҳифа эгаси билан дўстлаша олмайдилар ва унга Messenger да хабар жўната олмайдилар, шунингдек, унинг лентасидаги постларини кўра олмайдилар.
Аммо, ўша ҳафтада блокланган кишилар умумий постларни кўра олдилар ва ёзишма олиб боришлари мумкин бўлди. Хатолик жами 800 мингдан ортиқ кишини қамраб олди, уларнинг неча нафар "ёқтирмаган" танишлари "қора рўйхат"дан чиққани ҳақида эса Facebook аниқ маълумот бермади. Фақат маълумки, хатоликдан жабр кўрганларнинг 83% ининг блокланганлар рўйхатида бор-йўғи бир киши бўлган, қолган 17% ида эса - бир кишидан кўпроқ.
Хатолик глобал характерга эга бўлиб, бутун дунё бўйича турли мамлакатлар фойдаланувчиларини қамраб олди.
Аллақачон тузатишди
Facebook дагилар, кечикиб бўлса-да, хатолик юз берганини тан олдилар ва барча блокдан чиқарилган фойдаланувчилар қайта блоклангани тўғрисида хабар бердилар. Жабр кўрган аккаунтлар эгалари ижтимоий тармоқ маъмуриятидан тегишли билдиришномаларни оладилар. Уларга, шунингдек, ҳар эҳтимолга қарши, ўзларининг "қора рўйхат"ларини текшириш тавсия этилмоқда.
gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий