![]() |
| Фото: gagadget.com |
Мессенжернинг Facebook Lite "енгиллашган" талқини ниҳоят iOS учун чиқарилди. Эслатиб ўтамиз, Android учун илова 2015 йилдаёқ чиқарилган эди. Гарчи бошида у фақат ривожланаётган давлатлар учун бўлган бўлса, кейинчалик АҚШ, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлар учун ҳам чиқарилган эди.
Одатий Facebookдан қандай фарқи бор
Одатий мессенжер ва унинг 500 МБлик "вазни"га қараганда Facebook Liteнинг оғирлиги бор-йўғи 5 МБни ташкил этади. Бундан ташқари, илова камроқ талабчандир: камроқ трафик ва аккумулятор қувватини талаб этади. Умуман олганда эса, у десктоп талқинга жудаям ўхшаш.
![]() |
| Фото: gagadget.com |
"Биз доимо инсонларга, улар Facebookдан қаерда фойдаланишларидан қатъий назар, ўз дўстлари ва оиласи билан мулоқот қилишлари учун ёрдам бериш мақсадида ишлаймиз. FB Liteни илк бор автоном илова сифатида чиқарганимизда, биз "классик" илованинг барча имкониятларини "енгилроқ" шаклда етказиб беришни мақсад қилгандик. Шу вақтгача FB Lite фақат Androidда бор эди ва энди уни iOSда синаб кўрмоқдамиз. Биз инсонларни ўзлари ёқтирган нарсаларга эришишлари учун ҳаракат қиламиз — уларнинг алоқалари, қурилмалари ёки қаерда яшашларидан қатъий назар" дея таъкидлаб ўтишди Facebookдагилар.
Қаерларда ишга тушди
Ҳозирча iOS учун Facebook Liteни фақат Туркияда синовдан ўтказишмоқда, аммо барчаси кўнгилдагидек бўлса, бошқа мамлакатлар ҳам бу рўйхатга қўшилади.
gagadget.com сайтидан таржима қилинди.


Комментариев нет:
Отправить комментарий