воскресенье, 9 сентября 2018 г.

Apple 12 сентябрда бўладиган тадбирга таклифнома юборди

Apple 12 сентябрда бўладиган тадбирга таклифнома юборди
Фото: gagadget.com

Apple компанияси янги қурилмалар тақдимоти санасини расман эълон қилди.

Нималар маълум

Таклифномага кўра, тақдимот 12 сентябрда Калифорния штатининг Сан-Хосе шаҳрида бўлиб ўтади. Тақдимотнинг ўзи, одатга айланиб улгурганидек, Стив Джобс номидаги театрда бўлиб ўтади.

Нималар кутилмоқда

Тақдимотнинг асосий янгилиги янги iPhoneлар бўлади. Тарқалган хабарларга кўра, бу сафар компания бир-биридан диагонали, дисплей матрицаси ва баъзи ўзига хосликлари билан фарқланувчи бир-йўла учта смартфонни намойиш этади. Янги қурилмалар уч хил рангда чиқади: тилларанг, кулранг ва кумушранг. Қурилмаларнинг тахминий нархи $600-$1000 атрофида бўлади.

iPhone-2018.jpg
Фото: gagadget.com

Янги iPhone лардан ташқари, тақдимот маросимида "ақлли соат"ларнинг кейинги авлоди Apple Watch Series 4 намойиш этилиши мумкин. Миш-мишларга қараганда, улар аввалги габаритларда каттароқ дисплей ва фаоллик кўрсаткичларини кузатишнинг яхшиланган имкониятлари билан таъминланади.

apple-watch-series-4.jpg
Фото: gagadget.com

Шунингдек, янги iPad Pro 2018 намойиш этилишининг бироз эҳтимоли бор. Ушбу янги қурилма ҳақида маълумот унчалик ҳам кўп эмас. Айтишларича, у ингичка чегараларга эга дисплей ва Face ID функцияси билан таъминланади.

iPad-Pro-2018.jpg
Фото: gagadget.com

gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий