вторник, 30 октября 2018 г.

LG янги тўлов тизими LG Pay Quick ни рўйхатдан ўтказди

LG янги тўлов тизими LG Pay Quick ни рўйхатдан ўтказди
Фото: gagadget.com

LG компанияси Samsung, Apple ва Google каби ўз тўлов тизими LG Pay га эга. Аммо, рақобатчиларидан фарқли ўлароқ, бу тўлов тизими фақат Жанубий Кореяда амал қилади. Ҳозирда пайдо бўлган маълумотга кўра, ишлаб чиқарувчи яна бир тўлов тизими тақдимотига тайёрланмоқда ва бу тизим дунёнинг кўплаб давлатларида ишлайди.

Нималар маълум

LetsGoDigital нашри хабарига кўра, LG 17 октябрда Европа, АҚШ ва ўз ватани, Жанубий Кореяда LG Pay Quick номини рўйхатдан ўтказди. Афсуски, ҳужжатларда янги тўлов тизими тўғрисида ҳеч қандай батафсил маълумотлар йўқ. Бу LG Pay нинг соддалаштирилган талқини бўлишини тахмин этиш мумкин. У фақат смартфондан онлайн-харидлар учун мўлжалланган бўлади. Айтганча, Samsung да ҳам шунга ўхшаш тизим - Samsung Pay mini бор.

lg-pay-quick.jpg
Фото: gagadget.com

gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий