среда, 2 января 2019 г.

Android Messages да спамдан ҳимоя пайдо бўлди



Android Messages да спамдан ҳимоя пайдо бўлди
Фото: gagadget.com

Google компанияси Android Messages хабарлар алмашиш иловасини янгилади ва унга спамдан автоматик ҳимояни қўшди

Бу қандай ишлайди

Messages ни очганда сиз қуйидагича билдиришнома оласиз: "Спамдан ҳимоя мақсадида сизнинг хабарларингиз тўғрисидаги баъзи маълумотлар, уларнинг мазмунидан ташқари, Google га жўнатилади".

Фото: gagadget.com

Яъни, функция фаол бўлса, тизим мустақил равишда бўлиши мумкин бўлган спамни аниқлайди ва Google га хабарни юборувчининг рақами тўғрисидаги маълумотни жўнатади. На сизнинг рақамингиз, на ёзишманинг ўзи ҳисоботда кўринмайди.

Фото: gagadget.com

Бошида тизим хатоликлар билан ишлаб, керакли хабарларни спамга қўшиши мумкин. Бироқ сиз унинг қарорини тасдиқлаш ёки инкор этиш орқали унга ёрдам беришингиз мумкин. Шунингдек, аввалгидагидек, хабарни "қора рўйхат"га қўлбола усулда ҳам қўшса бўлади, бироқ бу ҳолда Google барча маълумотларни, шу жумладан ёзишма рақамлари ва матнини қўлга киритади.

Хоҳишга қараб, функцияни созламалар орқали ўчириб қўйиш мумкин.

Фото: gagadget.com

Кимларда пайдо бўлди

Ҳозирча спамдан ҳимоя баъзи фойдаланувчилардагина пайдо бўлди, лекин, тез орада барча Android-смартфонлар фойдаланувчиларида пайдо бўлади.

gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий