понедельник, 7 января 2019 г.

Xiaomi ўзининг кир ювиш машиналари барча партиясини 3 дақиқада сотиб бўлди

Xiaomi ўзининг кир ювиш машиналари барча партиясини 3 дақиқада сотиб бўлди
Фото: gagadget.com

Ишлаб чиқарувчи хабар беришича, харидорлар Mijia Smart Washing Machine кир ювиш ва қуритиш машиналари биринчи партиясининг ҳаммасини 3 дақиқаю 5 сониядаёқ "супуриб кетишган".

Сири нимада

Бу ерда ҳаммаси оддий: маҳсулотнинг арзонлиги, кўпфункциявийлиги ва самарадорлиги. Mijia Smart Washing Machine Хитойнинг энг олий миллий стандарти A+ га жавоб беради, қуритиш тезлиги эса кўплаб муқобиллардан юқорироқдир. Кам бўлмаган ролни, шунингдек, Xiaomi нинг акциявий таклифи ўйнади, бунда дастлабки харидорлар кир ювиш машинасини тўлиқ 364 доллар ўрнига, 291 доллар эвазига қўлга киритдилар.

Кейинги партия сотувга 18 январда чиқарилади.

gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий