![]() |
| Фото: gagadget.com |
Huawei компаниясининг бир неча ходимлари янги йил кечасидаги биргина твити учун яхшигина жавоб беришларига тўғри келди.
Нима содир бўлди
31 декабрь куни Huawei нинг Twitter даги саҳифасида бир қарашда беозоргина бўлган янги йил табриги жойлаштирилди. Бироқ, унинг остида қуйидагича қайд бор эди: Via Twitter for iPhone. Яъни, пост Apple смартфонидан амалга оширилган эди.
![]() |
| Фото: gagadget.com |
Муаллиф тезда буни англаб, "далил"ни ўчириб ташлади, бироқ, эътиборли фойдаланувчилар ёзувни скриншот қилишга улгурдилар. Бу воқеа кўплаб шов-шувни келтириб чиқарди ва Huawei раҳбариятигача етиб борди. Бу каби хатони ходимларга кечирмадилар ва айбдорларни жазолашга ҳам улгурдилар.
Жавоби
Бир неча киши, шу жумладан, рақамли маркетинг бўлими бошлиғининг ҳам мансаб даражаси пасайтирилди, уларнинг ҳар ойлик маошлари эса 5000 юань (728$ атрофида) га камайтирилди. Бундан ташқари, яқин бир йил ичида уларнинг на мансаб даражаси, на ойлик маошлари ошиши амримаҳол.
![]() |
| Фото: gagadget.com |
Компанияда айтишларича, бу ёзув ишлаб чиқарувчининг ва маҳсулотининг имиджига салбий таъсир кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Хитойда шундоқ ҳам Apple ни бойкот қилмоқдалар: маҳаллий компаниялар маҳаллий Huawei ва ZTE смартфонлари харидларини қўллаб-қувватламоқдалар ва субсидияламоқдалар, янги iPhone учун эса мукофот пулидан ёки биратўла ишдан ҳам айрилиш мумкин.
gagadget.com сайтидан таржима қилинди.



Комментариев нет:
Отправить комментарий