пятница, 4 января 2019 г.

Xiaomi Redmi ни алоҳида брендга ажратмоқда. Биринчи смартфон - 10 январда

Xiaomi Redmi ни алоҳида брендга ажратмоқда. Биринчи смартфон - 10 январда
Фото: gagadget.com 

10 январ куни Xiaomi ўз фаолиятидаги катта ўзгаришлар ҳақида сўзлаб бериш мақсадида тадбир ўтказишни режалаштирмоқда.

Redmi

Демак, Redmi алоҳида, мустақил бренд бўлмоқда. Худди Huawei даги Honor каби.

Фото: gagadget.com

Xiaomi раҳбари Лэй Цзюнь (Lei Jun) тушунтиришича, шу тариқа компания Mi ва Redmi маҳсулотларини ўзаро чегараламоқчи. Чунки, Mi қаторида асосан энг олд қурилмалар жой олган, Redmi вакиллари эса нисбатан арзонроқ қурилмалардир.

Бундан ташқари, Redmi қурилмалари асосан онлайн-дўконлар орқали сотилади, Mi эса чакана тармоқда кенг тақдим этилган. Худди шу каби ҳолат ўз вақтида Honor билан ҳам бўлган эди: ҳозирда бу бренд остида нисбатан арзон гаджетлар чиқарилади, гарчи Huawei ва Honor технологиялари умумий бўлса ҳам.

Илк смартфон

Шунингдек, 10 январда Redmi брендининг илк смартфони дебют қилади. Ва у 48-мегапикселли камерага эга бўлади.

Бу қанақа модель бўлиши ҳалича номаълум. Эҳтимол, Redmi 7 Pro ёки Redmi Pro 2 бўлиши ҳам мумкин.

gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий