| Фото: lifehacker.ru |
Ундан GoProга ўриндош сифатида фойдаланиш мумкин.
Motorola янги - One Action смартфонини тақдим этди. Унинг орқа камераларидан бири 177 даражали кўриш бурчагига эга. Шу сабабли қурилмада GoPro экшен-камераларидаги сингари роликлар олиш мумкин. Бундан ташқари, смартфон тоза Android 9 да ишлайди.
![]() |
| Фото: lifehacker.ru |
Кенгбурчакли сенсор 90 даражага бурилган. Сиз телефонни вертикал ҳолда тутишингиз мумкин, видео эса горизонтал бўлади ва тескариси. Махсус алгоритм эса роликдан силкиниш эффектини олиб ташлашга ёрдам беради.
![]() |
| Фото: lifehacker.ru |
Жами Motorola One Actionда учта орқа камера мавжуд. Кенгбурчакли сенсордан ташқари асосий 12 мегапикселли ва сатҳ чуқурлигини аниқлайдиган 5-мегапикселли камералар мавжуд. Олд камера 12 мегапикселли - у 6,3 дюймли экран тешигида жойлашган.
Смартфон саккиз ядроли Samsung Exynos 9609 процессорида ишлайди. Қурилмада 4 ГБ оператив ва 128 ГБ доимий хотира ҳамда 3500 мА·с.ли аккумулятор мавжуд. USB-C порти бор, лекин қулоқчинлар учун 3,5-миллиметрли порт йўқ.
![]() |
| Фото: lifehacker.ru |
Motorola One Actionни бир неча Европа давлатларида 259 еврога харид қилиш мумкин.
lifehacker.ru сайтидан таржима қилинди.



Комментариев нет:
Отправить комментарий