воскресенье, 19 апреля 2020 г.

Google ўз дебет картаси устида иш олиб бормоқда

Google ўз дебет картаси устида иш олиб бормоқда
Фото: gagadget.com

TechCrunch нашри бир вақтнинг ўзида бир неча манбасидан Google компанияси Apple Pay ва Apple Card билан рақобатлаша оладиган ўз дебет картаси устида иш олиб бораётганлиги тўғрисида маълумот олди.

Бу қандай бўлади

Журналистлар қўлга киритган расмларга қараганда, карта Visa тўлов тизими орқали ишлайди, айни дамда бу бошқа тўлов тизимлари (масалан, Mastercard) ҳам бўлиши мумкин. Шунингдек Googleда Citi ва Stanford Federal Credit Union каби банк ҳамкорлари бўлади.

Фото: gagadget.com

Бу ҳам виртуал, ҳам ҳақиқий карта бўлади. У фойдаланувчининг Google-аккаунтига бириктирилади ва картадан, смартфондан ёки интернет орқали тўловларни
амалга ошириш имконини беради.

Фото: gagadget.com

Илова орқали балансни кўриш, картани блоклаш, пул ўтказмаларини амалга ошириш, ҳисобни
тўлдириш ва бошқа амалларни бажариш мумкин бўлади.

Фото: gagadget.com

Бошқа манбага кўра карта Google Pay учун асос бўлади.

Фото: gagadget.com

Google айнан қачон ўз картасини тақдим этиши номаълум. Google вакиллари бу маълумотни ҳам тасдиқламай, ҳам инкор этмай, шунчаки "Биз яқин ойларда батафсил маълумотлар билан бўлишишни сабрсизлик билан кутамиз" дея изоҳ беришди.

gagadget.com  сайтидан таржима қилинди.

Мазкур блогнинг Telegram каналига обуна бўлинг.  


Комментариев нет:

Отправить комментарий