![]() |
| Фото: gagadget.com |
Хитой ижтимоий тармоғи Wechatда Xiaomi Mall оммавий аккаунтида бугун Xiaomi Mi Band 5 янги фитнес-трекерининг расмий тақдимот санаси маълум қилинди.
Қачон?
Демак, Xiaomi Mi Band 5 фитнес-трекери 11 июнда, яъни бир ярим ҳафтадан сўнг тақдим этилади.
![]() |
| Фото: gagadget.com |
Дарвоқе, бу Mi Band 4 нинг тақдимотидан роппа-роса бир йилдан сўнг дегани: ўтган йилги модел ҳам 11 июнда тақдим этилганди.
Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Mi Band 5 да катталашган 1,2-дюймли дисплей, NFCни қўллаб-қувватлаш (шу жумладан, халқаро талқинида ҳам), ўз ёрдамчиси XiaoAI ва Amazon Alexa, қоннинг кислород билан тўйинганлигини ўлчовчи SpО2 датчиги ва 5 та янги фаоллик режимлари бўлиши кутилмоқда.


Комментариев нет:
Отправить комментарий