![]() |
| Фото: gagadget.com |
Эртага, яъни 3 июнь куни Huaweiнинг суббренди Honor ўзининг янги смартфонлари Honor Play 4 ва Honor Play 4 Proларни тақдим этади. Ушбу смартфонлар ҳақида қизиқ бир маълумот пайдо бўлди.
Гап нимада
Honor Play смартфонлар қаторини ишлаб чиқиш лойиҳаси менеджери Honor Play 4 Proнинг янги функцияси акс этган видеони улашди. Хуллас, смартфон тана ҳароратини ўлчай олади: бунинг учун уни шунчаки бир неча сонияга инсон терисига яқинлаштириш керак.
Ушбу функция пандемия шароитида айниқса долзарб бўлади, чунки коронавируснинг асосий симптомларидан бири - бу юқори ҳароратдир. Honor Play 4 Pro билан эса сиз ўзингизнинг ёки фарзандингизнинг ҳароратини исталган жойда ва исталган вақтда ўлчай оласиз.
Эслатиб ўтамиз, янги қурилмада 5G-модемли Kirin 990 чипи, 6,57-дюймли LCD FHD+ дисплей, иккиталик олд камера (32+8 Мп) , иккиталик асосий камера (40+8 Мп) ва 40 Втли тезкор қувватлантиришга эга 4200 мАс аккумулятор бўлиши кутилмоқда.
gagadget.com сайтидан таржима қилинди.
Мазкур блогнинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Комментариев нет:
Отправить комментарий