четверг, 4 июня 2020 г.

Xiaomi Европага Mi Band 4 фитнес-трекерининг NFC-талқинини олиб киради

Xiaomi Европага Mi Band 4 фитнес-трекерининг NFC-талқинини олиб киради
Фото: gagadget.com

Xiaomi компанияси кутилмаганда, Mi Band 4 фитнес-трекерининг фойдаланувчилар узоқ кутган функцияли янгиланган талқинини Хитойдан ташқарида сотувга киритишга қарор қилди.

Нимаси янги

Бу трекернинг узоқ кутилган NFC-талқини, унинг ёрдамида харидларни амалга ошириш мумкин.

Фото: gagadget.com

Янгиланган Mi Band 4 фитнес трекери пайдо бўладиган биринчи мамлакат Россия бўлди. MGW4059RU код белгили (айнан NFC-ли модель) трекернинг сотуви 16 июнда бошланади. Унинг нархи оддий Mi Band 4 фитнес трекери нархидан 1 000 рублга қимматроқ бўлиб, 3990 рубль (тахминан $58 АҚШ доллари) атрофида белгиланган.

Фото: gagadget.com

Харидларни амалга ошририш учун Mastercard банк картасини Mi Fit иловаси орқали қўшиш керак бўлади. Шундан сўнг, фитнес-трекер ёрдамида дўконларда харидларни ва жамоат транспортида тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади. Кейинроқ бошқа тўлов тизимлари, жумладан Visa ва Google Payларни ҳам қўшиш ваъда қилинмоқда.

Шундан сўнг, Mi Band 4 фитнес трекернинг NFC-талқини Европанинг бошқа давлатлари учун ҳам чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, 11 июнда эса янги авлоддаги Mi Band 5 фитнес трекери тақдим этилади. Янги модел халқаро бозорда ҳам NFCни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Мазкур блогнинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий