![]() |
| Фото: gagadget.com |
Ўтган ҳафта Microsoft янги Windows 11 операцион тизимини намойиш қилди, унинг афзалликлари ва хусусиятларини батафсил баён этди, аммо асосий нарса - ишга тушириш санаси ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади. Энди эса баъзи тафсилотлар маълум бўлди.
Қачон?
Тахминан, Windows 11-нинг барқарор версияси 20-октябрда ишга туширилади, бунга Microsoft-нинг ўзи шама қилмоқда. Яъни, кўплаб скриншотларда вазифалар панелидаги соат аниқ сана ва вақтни кўрсатмоқда - 20 октябр, 11:11.
![]() |
| Фото: gagadget.com |
![]() |
| Фото: gagadget.com |
Бундан ташқари, яқинда Surface оиласи қурилмаларини ишлаб чиқиш муҳандиси Стиви Батич (Stevie Bathiche) Microsoft компаниясининг Маҳсулотлар бўйича директори Панос Панай (Panos Panay)га октябрни сабрсизлик билан кутаётгани тўғрисида хабар юборди. Бу, албатта, янги Surface маҳсулотларига тегишли бўлиши ҳам мумкин.
Шунингдек, баъзи бир бошқа компаниялар ҳам октябр ойида Windows 11-нинг чиқарилишини тасдиқлашмоқда. Масалан, Walmart аллақачон сотилаётган баъзи ноутбуклар учун "2021 йил октябрда Windows -нинг бепул янгиланишини" ваъда қилмоқда.
Қандай бўлмасин, ушбу маълумотларнинг барчаси, афсуски, 11-версияга бепул янгиланиши ваъда қилинган Windows 10 фойдаланувчиларига тааллуқли эмас. Microsoft уларнинг фақат кейинги йилда янгиланишлари мумкинлигини тасдиқлади.
"Windows 11 2021 йилда ишлаб чиқарилади ва бир неча ой ичида етказиб берилади. Бугунги кунда ишлатилаётган Windows 10 қурилмаларини янгилаш жараёни 2022 йилда бошланади », - дейилади компания баёнотида.
gagadget.com сайтидан таржима қилинди.
Мазкур блогнинг Telegram каналига обуна бўлинг.



Комментариев нет:
Отправить комментарий