воскресенье, 3 июня 2018 г.

Android Oreo тақдим этилди.

     21 август куни Google компанияси Android операцион тизимининг янги 8-версиясини тақдим этди. Бу куннинг танлангани бежизга эмас, бу кунда қуёш тутилишидек ўзига хос табиат ҳодисаси бўлиб ўтди. Янги версиянинг номланиши, анъанага чекинмаган ҳолда, бу сафар O ҳарфи билан бошланадиган ширинлик номи билан номланиши керак эди ва қандай ном танланиши борасида фойдаланувчилар орасидаги баҳс-мунозараларга шу куни чек қўйилди. Android нинг 8-версияси Oreo номини олди.
     Android Oreo да тадбиқ этилган асосий янгиликлар қуйидагилар:
1. Тизимнинг юкланиш вақти 2 баробарга тезлашди. (Google Pixel телефонида синалган).
2. Орқа фонда ишловчи иловаларнинг фаоллигини чеклаш эвазига батарея қувватини тежаш.
3. Операцион тизим энди киритилган логин/паролларни фойдаланувчи хоҳишига кўра эслаб қолиши ва бошқа иловаларда майдонларни автоматик равишда тўлдириши мумкин.
4. Picture-in-picture функцияси. Экранни бўлиш орқали бир вақтнинг ўзида бир экранда иккита иловадан фойдаланиш
5. Notification Dots функцияси. Иловани очмай туриб, унинг иконкасидаги янги билдиришномалар борлигини англатувчи нуқтани босиб туриш орқали илованинг билдиришномаларини ўқиш ва уларни ён томонга суриш орқали ўчириш
6. Android Instant Apps функцияси. Янги иловаларни операцион тизимга ўрнатмасдан, тўғридан-тўғри браузер орқали очиб фойдаланиш имконияти.
Шунингдек, Google Play да зарарли илова дастурларни автоматик равишда аниқлаш ва йўқ қилиш имконини берувчи Google Play Protect ўзига хос онлайн антивируси, 60 та янги ва борларининг дизайни ўзгарган эмоджи (смайликлар) лар янги операцион тизимга қўшилган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий