вторник, 19 июня 2018 г.

Samsung Gear S4 ҳажми оширилган батареяга эга бўлади

Samsung Gear S4 ҳажми оширилган батареяга эга бўлади
Фото: gagadget.com

Samsung компанияси аллақачон Gear S4 ақлли соатларининг кейинги авлодини тайёрламоқда (уларни Galaxy Watch деб номлашлари мумкин). Ҳозирда тармоқда янгиликнинг янги тафсилотлари пайдо бўлди.

Нималар маълум

Ice Universe лақабли хитойлик инсайдернинг айтишича, Samsung Gear S4 ҳажми оширилган батарея га эга бўлади - 470 мАс. Таққослаш учун, Gear S3 да 380 мАс ли батарея ўрнатилган.

Samsung Gear S4 ҳажми оширилган батареяга эга бўлади
Фото: gagadget.com

Аввалроқ ҳам "ақлли" соатлар янги хусусиятларга, LTE-модулга ҳамда фитнес ва уйқу кўрсаткичларини кузатишнинг яхшиланган имкониятларига эга бўлиши ҳақида хабар берилган эди. Тахминан, янги модел икки ўлчамда чиқади: эркаклар учун - катта диаметрда, аёллар учун эса - кичик диаметрда.

Қачон кутиш керак

Соатнинг кейинги авлодини Galaxy Note 9 фаблети билан биргаликда августнинг ўрталарида тақдим этишлари мумкин.

gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий