![]() |
| Фото: gagadget.com |
Android учун Opera браузерининг бета-талқини Ethereum криптовалютаси учун ўз ҳамёнига эга бўлди.
Криптобраузер
Илова фойдаланувчилари мавжуд бўлган криптоҳамённи қўшишлари ёки янгисини яратишлари мумкин. Браузер ўзи орқали криптовалютани сотиш ва сотиб олиш, ҳамда интернет-харидлар учун сарфлаш (агар бу имконият сотувчи томонидан назарда тутилган бўлса) имконини беради. Бундан ташқари, ҳамёнда электрон карточкалар ва ўйинларнинг бошқа коллекцион буюмларини сақлашга рухсат этилган. Вақт ўтган сайин, браузер яратувчилари бошқа криптовалюталарни қўллаб-қувватлаш имконини қўшишни режалаштиришмоқда, аммо бу қачон рўй бериши номаълум.
Нега Ethereum
Ethereum криптовалютаси нархи бўйича Bitcoin дан кейин иккинчи ўринда туради. Бундан ташқари, айнан ундан, одатда, онлайн-дўконлар, ўйинлар, иловалар ва турли интернет-хизматлардаги ҳисоб-китобларда фойдаланилади.
gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий