понедельник, 16 июля 2018 г.

Microsoft Android ОТ да смартфонлар тайёрламоқда

Microsoft Android ОТ да смартфонлар тайёрламоқда
Фото: gagadget.com

Microsoft корпорацияси мижозларни нафақат букланадиган Andromeda планшети (чиқмаслик эҳтимоли кўпроқ) ёки Surface Go билан, балки янги операцион тизимли смартфонлар билан ҳам ажаблантиришга тайёрга ўхшамоқда.

Режада нималар бор

Гап шундаки, компания ходими Android ОТ бошқарувидаги қурилмалар устида иш олиб борилаётганини билдирди. Қолаверса, бу бир-иккита смартфон эмас, бутун бошли смартфонлар қатори бўлади.

Microsoft Android ОТ да смартфонлар тайёрламоқда
Фото: gagadget.com
Microsoft Android ОТ да смартфонлар тайёрламоқда
Фото: gagadget.com
Microsoft Android ОТ да смартфонлар тайёрламоқда
Фото: gagadget.com

Гарчи, Microsoft доимо ўз операцион тизимидан фойдаланган бўлса-да, ҳозирда "Microsoft-Android" жуфтлиги у қадар фантастикадек туюлмайди. Гап шундаки, ўтган йилнинг охиридаёқ компания расман ўзининг Windows 10 Mobile платформасини "кўмган" эди. Ўшанда Microsoft вице-президенти ва Windows ишланмалари раҳбари Джо Бельфиоре у учун кенг кўламли янгиланишлар ва унинг асосида янги қурилмалар режалаштирилмаётганлигини маълум қилган эди.

Windows 10 Mobile дан фарқли равишда, Android учун барча зарур иловалар ва хизматлар бор, ҳатто Microsoft нинг ўзининг ҳам Google Play да иловалари анчагина.

Гарчи, бунда маъно бўлса ҳам, ҳали бу бор-йўғи норасмий маълумотдир. Шунинг учун Microsoft нинг тасдиқлашини ёки инкор этишини кутиш қолмоқда, холос.

gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий