![]() |
| Фото: gagadget.com |
Samsung 9 августда ўзининг Galaxy Note 9 фаблети билан бирга Galaxy Watch ақлли соатларини ҳам тақдим этади. Улар икки хил талқинда чиқадилар.
Нималар билан фарқ қилади
Биринчи навбатда соатлар ўз ўлчамлари билан фарқланадилар. Кичик талқини 1,19 дюйм (30,2 мм) ли, каттаси эса аввалги авлоддагидек, 1,3 дюйм (33 мм) ли дисплейга эга бўлади. Корпус кенглиги мос равишда 43,4 ва 48 мм. Биринчиси кўпроқ аёлларга, иккинчиси эса эркакларга мос келиши эҳтимоли юқори. Ушбу талқинлар нафақат ўлчами, балки хусусиятлари билан ҳам фарқ қиладими-йўқми - ҳозирча номаълум.
Яна нималар
Samsung Galaxy Watch аввал бошдан янги талқиндаги Tizen 4.0 операцион тизими ва LTE-модулга эга бўлади. Улар, шунингдек, 470 мАч ли батарея ҳамда фаоллик ва уйқу кўрсаткичларини кузатишнинг яхшиланган имкониятлари билан таъминланадилар.
Соатлар савдоси 24 августда бошланади. Янгиликнинг тахминий баҳоси - 349 АҚШ доллари.
gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий