![]() |
| Фото: gagadget.com |
Apple компанияси App Store дан Facebook томонидан 2013 йилда харид қилинган Onavo Protect анонимайзерини ўчириб ташлади. Маълум бўлишича, илова ўз фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни тўплаган.
Onavo ўзи нима
Бу Facebookга тегишли бўлган, трафикни ҳимоялашга мўлжалланган VPN-хизмат. Ишлаб чиқувчиларнинг ишонтиришларича, у маълумотларни хавфсиз сақлашга ва бу маълумотларга дахл қилиши мумкин бўлган хавфли веб-сайтларни чеклашга ёрдам беради.
Нега блокланди
Аммо маълум бўлишича, Onavo хизматининг ўзи ҳам фойдаланувчи қурилмасида ўрнатилган иловалар ҳақида маълумотлар тўплаган. Facebook бу маълумотлардан — компаниядагиларнинг ишонтиришича, ўз маҳсулотини яхшилаш учун фойдаланган.
Apple мазкур илова фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни тўплаш сиёсатини бузганлигини, шу сабабли уни App Store дан ўчиришга тўғри келганлиги ҳақида Facebook ни хабардор этган.
Шунга қарамай, Google Play да Onavo иловаси мавжудлигича қолган.
gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий