![]() |
| Фото: gagadget.com |
LG компанияси LG G5 флагман смартфони учун Android Oreo га асосланган прошивканинг янги талқинини чиқарди.
Нималар маълум
Маълумот XDA форумида пайдо бўлди. Манбанинг хабар беришича, ишлаб чиқарувчи, аллақачон ОТ нинг янги талқинини ўз ватани - Жанубий Кореяда тарқатишни бошлади.
Янгиланишни амалга оширган фойдаланувчилар сўзларига кўра, смартфонда ўзгаришлар кам эмас. Масалан, амалдаги хавфсизлик патчи, "сурат ичидаги сурат" функцияси, янги анимация, билдиришномалар нуқталари, автотўлдириш ва бошқа кўплаб функциялар қўшилган. Бундан ташқари, самарадорлик ва қурилманинг автоном иш вақти яхшиланган.
Агар, мабодо, эсингиздан чиққан бўлса
Эслатиб ўтамиз, флагман 2016 йилда тақдим этилган. Смартфон - ишлаб чиқарувчининг модулли қурилма яратиш борасидаги муваффақиятсиз уриниши бўлган. Унда 5.3-дюймли 2560х1440 пикселли IPS-дисплей, Snapdragon 820 чипи, 4 ГБ тезкор хотир қурилмаси ва 32 ГБ доимий хотира қурилмаси ўрнатилган. Қурилма, шунингдек, 12 Мп + 8 Мп иккиталик камера ва тезкор қувватланувчи 2800 мАс ли батарея билан таъминланган. Даставвал қурилма Android 6.0.1 Marshmallow да ишлаган, аммо кейинроқ, у Android 7.0 Nougat гача янгиланган.
gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий