суббота, 8 сентября 2018 г.

Google 9 октябрда расмий тадбирга таклиф этмоқда

Google 9 октябрда расмий тадбирга таклиф этмоқда
Фото: gagadget.com

Google компанияси янги маҳсулотлари тақдимотига таклифномани чоп этди: улар орасида Google Pixel 3 ва Pixel 3 XL флагманлари, Pixelbook 2 ноутбуки ва смарт-дисплей бор.

Нималар айтилмоқда

Янги қурилмаларнинг расмий тақдимоти 9 октябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтади. Тадбир бошланиши Тошкент вақти билан 20:00 да белгиланган. Бу тадбир, шунингдек, Google нинг YouTube даги расмий каналида тўғридан-тўғри намойиш этилади. Юқорида санаб ўтилган флагманлар ва гаджетлардан ташқари Google дан янгиланган Pixel Buds наушниклари ва Chromecast медиаплеери тақдимоти ҳам кутилмоқда.

Google 9 октябрда расмий тадбирга таклиф этмоқда
Фото: gagadget.com

gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий