вторник, 16 июня 2020 г.

Android 11да ўчирилган файллар учун "сават" пайдо бўлади


Android 11да ўчирилган файллар учун "сават" пайдо бўлади
Фото: gagadget.com

Шу кунларда Google ортиқча гап-сўзсиз Android 11 операцион тизимининг бета-талқинини чиқарди. Ва кундан-кунга тармоқда ОТнинг янги талқини ҳақида кўпроқ маълумотлар пайдо бўлмоқда.

Қандай янгиликлар

Янги функциялардан бири - бу Windowsдаги "сават"нинг муқобилидир. Яъни, илгари барча ўчирилган файллар қайтариб бўлмайдиган қилиб ўчирилган бўлса, эндиликда улар хотиранинг маълум бир қисмига жойлаштирилади ва яна бир қанча вақт давомида сақланади. Ва исталган вақтда фойдаланувчи тасодифан ўчирилган фотосурат ёки файлни тиклай олади.


Фото: gagadget.com

Бунақа схема анча вақтдан буён Google Photosда ишламоқда: ўчирилган фото ва видеоларни маълум вақт давомида қайтариш мумкин.

Windowsдаги "сават" дан асосий фарқ - бу, ўчирилган файлларнинг алоҳида папкаси бўлмайди. Шунга қарамай, файл менеджерлар учун бунақа функцияни таклиф этиш имконияти бўлиши керак.

Дарвоқе, "сават" Android 11нинг биринчи тест йиғимидаёқ аниқланган эди, аммо у пайтда ўчирилган файллар у ерда 7 кун давомида сақланган. эндиликда автоматик тозалаш муҳлати 30 кунгача узайтирилган.

gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Мазкур блогнинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий