![]() |
| Фото: gagadget.com |
Нималар маълум
Ушбу имконият мессенджернинг бутун дунёдаги барча фойдаланувчиларида пайдо бўлди. Бир вақтнинг ўзида аудио ва видеоалоқа воситасида 20 тагача иштирокчи мулоқот қилиши мумкин. Таққослаш учун, Zoomда ушбу кўрсаткич 1000 тагача, Skypeда 50 тагача, Whatsappда 8 тагача, Facebookда 20 тагача, Telegramда эса ушбу функция умуман йўқ.
Гуруҳ видеоқўнғироқларида сўзловчининг трансляцияси суҳбатнинг барча иштирокчиларида намоён бўлади. Бундан ташқари, конференциянинг ҳар бир иштирокчиси смартфон экранида алоҳида бирор кишининг видеосини маҳкамлаб қўйиши, шунингдек ўзида овоз ёки видеони ўчириб қўйиши ҳамда бошқалар ҳам шундай қилганлигини кўра олиши мумкин бўлади.
Гуруҳ видеочати қандай яратилади
Гуруҳ видеочатини яратиш жуда осон. Бунинг учун экраннинг юқори қисмидаги "видео" тугмасини босиш ёки жорий суҳбатга кўпроқ иштирокчиларни таклиф этиш керак.
gagadget.com сайтидан таржима қилинди.
Мазкур блогнинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Комментариев нет:
Отправить комментарий