понедельник, 12 октября 2020 г.

Google YouTubeни интернет дўконга айлантирмоқчи

Google YouTubeни интернет дўконга айлантирмоқчи
Фото: gagadget.com

Яқинда реклама YouTube видеохизматида янги даражага чиқадиган кўринади.

Бу нимани англатади

Bloomberg нашри ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, компания YouTubeда турли товарлар сотиш ниятида. Яъни, фойдаланувчи видеолавҳа кўриш вақтида шунчаки товарни устига босиб ва бошқа дўконлар сайтига ташриф буюрмасдан, тўғридан-тўғри харидни амалга ошириши мумкин бўлади. Натижада, YouTube Amazon ва Alibaba каби гигантларга рақобатчи бўлиши мумкин.

Ҳозир янги функция синовдан ўтказилмоқда, бунинг учун муаллифлар видеолавҳалардаги товарларни маркировка қилиш ва кузатиш учун махсус дастурни ўрнатишлари керак. Бундан ташқари, Shopify (онлайн ва чакана дўконлар учун дастурий таъминот ишлаб чиқувчи интернет-компания) платформаси билан интеграция синовдан ўтказилмоқда.

YouTube вакилларидан бири маълум каналларда функция синовдан ўтказилаётганлигини тасдиқлади. Бунда видеолавҳа муаллифлари видеода қайси товарлар кўрсатилишини назорат қила оладилар. Компания буни тажриба деб атамоқда ва қўшимча маълумотларни очиқлашдан бош тортмоқда.

gagadget.com сайтидан таржима қилинди.

Мазкур блогнинг Telegram каналига обуна бўлинг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий